280 likes | 582 Views
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИНГ РЕСПУБЛИКА ИҚТИСОДИЁТИДАГИ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ. Каримов И.А. Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш – устувор мақсадимиздир// «Халқ сўзи», 2010 йил, 28 январь.
E N D
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИНГ РЕСПУБЛИКА ИҚТИСОДИЁТИДАГИ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ
Каримов И.А. Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш – устувор мақсадимиздир// «Халқ сўзи», 2010 йил, 28 январь. Авваломбор, иқтисодиётнинг барқарор ошиши таъминланди, макроиқтисодий ва молиявий барқарорлик мустаҳкамланди… Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йили 5,7%га ошди… Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этиш тизими тубдан ўзгармоқда, фермерлик қишлоқда хўжалик юритишнинг энг истиқболли ва самарали шакли сифатида етакчи ўринни эгалламоқда.
Ўзбекистон Республикаси Марказий Осиёнинг қулай ҳудудида жойлашган. Унинг ҳудудида азалдан инсоният учун ниҳоятда керакли турли хилдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Чунки бу ҳудудда табиий-иқлим шароитлари етарлидир. Жумладан, республикада йиллик самарали ҳарорат 26-30 Сни ташкил этиб, қуёшли соат 3600 Сдан ортиқ бўлиб, бир йилда бир неча марта ҳосил қилиш имконини беради.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 30,0 30,1 17,5 18,2
Ўзбекистоннинг жами ер майдони 44,4млн. гектар (2010й.) бўлиб, шундан 83%ни турли хилдаги қишлоқ хўжалиги корхоналари, ташкилотлари хамда деҳқон хўжаликлари фойдаланади: уларнинг йиғиндиси мамлакат қишлоқ хўжалигини ташкил этади. Унинг асосий мақсади тармоқда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан мамлакат аҳолисининг истъмол товарларига, қайта ишлаш саноатининг эса хомашёга талабларини қондиришдир.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш таркиби 2 63,3 34,5 5,5 27,8 66,7
Мақсадни ҳал қилиш учун • аҳоли бирданига, яъни қайта ишланмасдан истеъмол қиладиган сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини барча талабларни қондирадиган даражада ишлаб чиқариш; • қайта ишлаш саноати корхоналарининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, яъни хомашёга талабни қондириши лозим.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш (ҳудудлар бўйича)
Ҳозирги даврда бу тармоқда аҳоли истеъмол қилаётган товарларнинг 95%идан кўпроғи ишлаб чиқарилмоқда. Улар ўсимликчилик ҳамда чорвачилик маҳсулотларидан иборатдир. 2009 йилда Ўзбекистон Республикаси ялпи ички маҳсулотининг 18,2%и қишлоқ хўжалигида яратилган. Шу йилда барча саноат тармоқларида мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 23,6%и, қурилишда эса 7,4%и яратилган. Рақамлар қишлоқ хўжалиги тармоғининг мамлакат иқтисодиётидаги ўрни улкан эканлигидан далолат бермоқда.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ўсиши
Шу йилда қишлоқ хўжалигида фаолият юритаётган барча турдаги тадбиркорлар томонидан 12642,6 млрд сўмлик ялпи маҳсулот яратилган. У асосан 34,11 минг тонна пахта хомашёси, 7293,1 минг тонна дон, 5710,3 минг тонна сабзавот, 788 минг тонна мева, 816,9 минг тонна гўшт, соғин вазнида 5402,5 минг тонна сут, 897 минг дона қоракўл тери, 2760,8 млрд дона тухум ва бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг қийматидан ташкил топган.
Узум, гўшт, сут ва тухум ишлаб чиқариш 900 480
2008 йилнинг кузида бошланган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг салбий таъсирига қарамай, давлат раҳнамолигида амалга оширилган изчил тадбирлар таъсирида 2009 йилда Ўзбекистоннинг ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулоти 5,7%га, 2010 йилнинг биринчи ярмида эса 6,9%га ошган.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш таркиби
Деҳқончилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш