1 / 32

“Соғлом бола йили” вилоят дастурининг I - чоракдаги ижроси ҳақида

“Соғлом бола йили” вилоят дастурининг I - чоракдаги ижроси ҳақида. Соғлом авлодни тарбиялаш – буюк давлат пойдеворини, фаровон ҳаёт асосини қуриш деганидир И.А.Каримов.

Download Presentation

“Соғлом бола йили” вилоят дастурининг I - чоракдаги ижроси ҳақида

An Image/Link below is provided (as is) to download presentation Download Policy: Content on the Website is provided to you AS IS for your information and personal use and may not be sold / licensed / shared on other websites without getting consent from its author. Content is provided to you AS IS for your information and personal use only. Download presentation by click this link. While downloading, if for some reason you are not able to download a presentation, the publisher may have deleted the file from their server. During download, if you can't get a presentation, the file might be deleted by the publisher.

E N D

Presentation Transcript


  1. “Соғлом бола йили” вилоят дастурининг I- чоракдаги ижроси ҳақида

  2. Соғлом авлодни тарбиялаш – буюк давлат пойдеворини, фаровон ҳаёт асосини қуриш деганидир И.А.Каримов

  3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 19 февралдаги ПҚ-2133-сонли Қарори асосида вилоят ҳокимининг 2014 йил 25 февралдаги 47-сонли қарори билан “Соғлом бола йили” вилоят дастури тасдиқланди. Дастур 7 та бўлим, 132 та банддан иборат. Жами харажатлар режаси: 626,6 млрд сўм; 43,1 млн АҚШ доллари, 1,6 млн.евро

  4. Дастур ижросини таъминлаш бўйича ўтган 3 ой давомида вилоятда муайян ишлар амалга оширилиб, 128,7 млрд.сўм (йиллик режага нисбатан 20,5%), 6,6 млн АҚШ доллари (йиллик режага нисбатан 15,4 %) ҳамда 43,7 минг ЕВРО (йиллик режага нисбатан 27,2 %) маблағлар миқдоридаги сарфланди. Жами сарфланган маблағлар миқдори йиллик режага нисбатан 21,1 % ташкил этади.

  5. I. Соғлом ва ҳар томонлама баркамол авлодни шакллантириш учун қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш, бу борада ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитларни яратишга қаратилган янги қоида ва меъёрларни ишлаб чиқиш.

  6. Аҳоли ва ёшларнинг ҳуқуқий онгини юксалтириш, ҳуқуқий маданиятини шакиллантириш мақсадида ФХДЁ ходимлари томонидан аҳоли ўртасида "Оила" кодекси бўйича 78 маротаба суҳбатлар ўтказилди. Таълим муассасаларида ўқувчилар ўртасида “Таълим тўғрисида”ги Қонун тарғиботига бағишланган 305 маротаба тарғибот тадбирлари ўтказилди. Эрта никоҳларнинг олдини олишга қаратилган 300 дан ортиқ ҳуқуқий тарғибот- тушунтириш ишлари олиб борилиши натижасида 59 та эрта никоҳларнинг олди олинди. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 20 сентябрдаги “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси билан касалланишнинг олдини олиш тўғрисида”ги Қонуни тарғиботи бўйича вилоят ОИТС маркази ходимлари, Хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан аҳоли ўртасида 57 маротаба суҳбатлар, тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилди.

  7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги ПҚ 2124-сонли "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид Давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорини мазмун моҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида вилоят ҳокимлиги томонидан 19 та шаҳар, туманларда вилоят ҳокими, жамоатчилик вакиллари, таълим муассасаси мутасаддилари иштирокида 38 та қарор тарғиботига бағишланган йиғилишлар ўтказилди. ПҚ-2124-сонли қарор 157 та КХК ва АЛларда ўқувчилар ўртасида тушунтирилди. Вилоятдаги мактабларда 2 ой давомида 385 маротаба тарғибот-тушунтириш ишлари ўтказилди. Адлия бошқармаси томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги ПҚ 2124-сонли қарорини мазмун моҳиятини таълим муассасаларида 3 маротаба учрашувлар ташкил этилди.

  8. II. Соғлом боланинг дунёга келиши масаласига соғлом ва аҳил оиланинг меваси сифатида қараб оилада ўзаро ҳурмат ва меҳр-муҳаббат, юксак ахлоқий ва маънавий қадриятлар муҳитини шакллантириш, ёш оилаларнинг оёққа туриб олиши учун моддий ёрдам кўрсатиш, оналик ва болалик ҳимоясини таъминлаш, она ва боланинг саломатлигини мустаҳкамлаш, аёлларнинг ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши, уларнинг рўзғор ташвишларини енгиллаштириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш.

  9. Вилоятда ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида Фарғона шаҳри, Қиргули мавзесидаги Нефтчилар ва Фарғона кўчаларида жойлашган 2 хонали 86 хонадонга мўлжалланган "Камолот уйлари"ни 86 нафар ёшларга топширилди.

  10. Намунавий лойиҳалар асосида вилоятда 23 та қишлоқ массивларида қурилаётган 927 та уйларда қурилиш-монтаж ишлари бошланиб, пудратчиларга 20,03 млрд. сўм аванс маблағлари молиялаштирилди. 15 март ҳолатига 9,2 млрд. сўмлик ер ва пойдевор ишлари бажарилди. бундан ташқари ташқи коммуникация тармоқлари қуриш учун жумладан, 23 та массивларда 13 та тик қудуқ, 15 та сув насоси, 14 та сув минораси ҳамда 27,2 км ичимлик сув тармоқлари тортиш бўйича пудрат ташкилотларига 431,8 млн.сўм аванс маблағлари молиялаштирилди.

  11. 2014 йилнинг январ-феврал ойлари давомида жами вилоят бўйича 14057 янги иш ўринлари яратилди. Шундан 6584 таси хотин-қизлар учун ташкил этилди.

  12. Тижорат банклари томонидан 57 марта амалий учрашувлар ўтказилди. Ўтказилган ўқув-семинарлар натижасида тижорат банклари томонидан жорий йилнинг январ-март ойлари давомида 710 нафараёлларга 6 млрд. 843 млн. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди.

  13. Вилоят ҳокимлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, Ички ишлар бошқармаси, Чегара қўшинлари, "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди, Маънавият-тарғибот маркази, «Нуроний" жамғармаси ҳамда "Камолот" ЁИҲ вилоят Кенгаши ҳамкорлигида чегара ҳудудлари ҳисобланган Риштон туманининг "Чўнғара" ҚФЙ, Сўх тумани ҳамда Фарғона туманининг "Шоҳимардон" қишлоғидаги кам таъминланган оилаларни маънавий-моддий қўллаб-қувватлаш тадбирлари ўтказилиб, 400 дан зиёд кам таъминланган, кўп болали оилаларга тикув машиналари ҳамда замонавий электротўлқинли печлар ҳомийлик маблағлари ҳисобидан олиб берилди.

  14. III. Соғлом болани вояга етказишда, патологияларсиз болалар туғилишида соғлиқни сақлаш тизими ва тиббиёт ходимларининг роли ва масъулиятини ошириш, соғлиқни сақлаш тизимининг моддий-техника базасини ва кадрлар салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш бўйича кенг кўламли ахборот-тушунтириш ишларини мунтазам олиб бориш.

  15. Вилоят хотин-қизлар қўмитаси, вилоят ТВ си билан ҳамкорликда “Қизингизни эрта узатманг” мавзусида эрта никоҳларнинг олдини олишга доир ижтимоий ролик ишлаб чиқилди ва эфирга узатилди. 2014- йил 29-март куни вилоят миллий банкнинг мажлислар залида КХК ўқувчилари ва ота-оналар, хотин-қизлар қўмитаси раислари, маҳалла маслахатчилари, ҳуқуқ-тартибот идора ходимлари иштирокида “Эрта никоҳнинг салбий оқибатлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

  16. “Саломатлик-3” лойихаси доирасида вилоятдаги 15 та туман тиббиёт бирлашмаларига жами 1200 минг АҚШ доллари миқдорида тиббий асбоб ускуналар келтирилиб, фойдаланишга топширилди. Болалар иммунизацияси дастурини амалга ошириш мақсадида, вилоятда бўғма, қоқшол, кўкйўтал, вирусли гепатит “В” ва ХИБга 14621 нафар болаларни эмлаш режалаштирилган бўлиб, уларнинг 14583 нафари (99.7%) фоизи эмланди. Умумтаълим муассасаларидаги 477649 нафар ўқувчилардан 107500 нафар ва 71105 нафар мактабгача таълим ёшидаги болалардан 3644 нафари шаҳар, туман тиббиёт бирлашмалари врачлари томонидан чуқурлаштирилган тиббий-профилактик кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрик натижасига кўра, 43100 нафарида турли соматик касалликлар аниқланиб, соғломлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

  17. Вилоятда 8-март байрами муносабати билан "Мехрибонлик уйи" тарбияланувчилари 44 нафар қизларга 694 минг.сўмлик совға берилди. “Аёллар мурувват уйи” тарбияланувчиларининг ҳолидан ҳабар олиниб, 255 минг.сўмлик совғалар берилди. Болалар санаторийси тарбияланувчилари 222 жуфт оёқ кийимлари билан таъминландилар. 19 нафар кам таъминланган оилага 19 жуфт ёзги ва қишки оёқ кийим ҳайрия қилинди. 2 нафар бемор болани даволаниши учун 420 минг.сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди. Жами бўлиб бу ишларга 24,4 млн.сўм сарф этилди. Наврўз байрами муносабати билан вилоятдаги 61 нафар ногирон болалар ва аёлларга 61 дона ногиронлар аравачаси ҳайрия қилинди. Бу мақсадлар учун 20,4 млн.сўм сарф этилди.

  18. IV. Соғлом болани шакллантиришда таълим-тарбия тизими ва спортнинг ролини кучайтириш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш, уларни юқори малакали ва тажрибали педагоглар билан таъминлаш, бошланғич таълимнинг юқори сифатини таъминлаган ҳолда болаларни мактабга тайёрлаш даражасини тубдан ошириш, илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини амалиётга кенг жорий этиш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, болалар, айниқса қиз болалар ўртасида жисмоний тарбия ва спортга меҳр уйғотиш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш

  19. 2014 йил 29 январь куни Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг навбатдаги Ҳомийлик кенгашида берилган топшириқларни ижросини таъминлаш мақсадида Халқаро ва Республика мусобақаларида фахрли ўринларни қўлга киритган ёш спортчилар билан 28 феврал куни Фарғона вилоят хокими Ш.Ғаниевнинг учрашуви ўтказилди. "Соғлом авлод – юрт таянчи" номли ушбу тадбирда иштирок этган 590 нафар спортчи ёшларга 90,0 млн сўмлик спорт кийимлари совға сифатида тантанали топширилди.

  20. Фарғона "Мурувват" уйидаги ногирон болалар, махсус мактаб-интернат тарбияланувчилари ўртасида вилоят ҳокимлиги, Республика болалар ижтимоий мослашув маркази ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан хамкорликда "Соғлом авлод-давлат тараққиётининг асоси" шиори остида 2014 йил 16- март куни спорт фестивали ўтказилди. Тадбирда 200 нафар Фарғона "Мурувват" уйидаги ва махсус мактаб интернат тарбияланувчилари спортнинг 6 та тури бўйича беллашдилар. Ғолиблар ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари ва дипломлар билан тақдирландилар.

  21. Вилоятда спортнинг оммавийлигини таъминлаш, инсон организмининг соғлом ривожланишида спортнинг тутган ўрни ва аҳамиятига бағишланган соғлом турмуш тарзи тарғиботига оид“Соғлом турмуш тарзи ва жисмоний тарбия-саломатлик гарови” номидаги қўлланма ишлаб чиқилди ва 2300 нусхада чоп этилди. Вилоятдаги барча таълим муассасаларига, ўзини ўзи бошқариш органларига бепул тарқатилди.

  22. V. Соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаб вояга етказишда давлат ва жамият томонидан кўрсатиладиган ёрдам ва кўмакни кучайтириш, мазкур жараёнлар учун масъул бўлган соғлиқни сақлаш, таълим, маданият, ижтимоий муҳофаза муассасаларида замонавий талабларга жавоб берадиган шарт-шароитлар яратиш, уларни ривожлантиришга йўналтириладиган маблағлардан фойдаланишнинг самарасини ошириш, соғлом болани тарбиялаш бўйича илғор халқаро тажрибани кенг ўрганиш ва амалда жорий этиш.

  23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 18 ноябрдаги ПҚ-2069-сонли “2014 йил Инвестиция дастури тўғрисида”ги қарорига асосан 2014 йил Инвестиция Дастурига жами 26 та мактаблар киритилган бўлиб, ушбу мақсадларга 22 млрд 59 млн сўм маблағ ажратилиши режалаштирилди. Жумладан, 12 та мактабларда капитал реконструкция ишлари учун 12 млрд 29 млн сўм маблағ; 14 та мактабларда капитал таъмирлаш ишлари учун 10 млрд 30 млн сўм маблағ ажратилиши белгиланган. Бугунги кунда таълим муассасаларини жиҳозлашнинг аниқлаштирилган манзилли дастури, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича тармоқ жадвали ишлаб чиқилди ва қурилиш ишларини амалга ошириш бўйича тендер танловлари ўтказилиб, таъмирлаш ишлари бошланди.

  24. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 февралдаги “Мактабдан ташқари таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 50-сонли қарори асосида вилоятдаги 7 та “Баркамол авлод” болалар марказлари бинолари мукаммал таъмирланиши ва замонавий жиҳозлар билан жиҳозланиши учун 5 млрд 200 млн сўм маблағ маҳаллий бюджет ҳисобидан сарфланиши белгиланган. Бугунги кунда “Баркамол авлод” болалар марказларининг таъмирланиш ва жиҳозланганлик даражасини хатловдан ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ тузилиб, манзилли рўйхатлари тайёрланди.

  25. 2014-йилда «Болалар спорти объектларини, сузиш ҳавзаларини ва болалар мусиқа ҳамда санъат мактабларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг манзилли дастурларини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-2118–сонли қарори тасдиқланди. Мазкур қарор билан тасдиқланган 6 та мусиқа ва санъат мактаблари, 8 та болалар спорт иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича тендер савдолари тўлиқ ўтказилиб, ҳозирда пудратчилар томонидан қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.

  26. Фарғона шаҳридаги 4-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабининг «Истиқлол» жамоаси «Соғлом бола йили» га бағишлаб ўтказилган «Наврўз садолари» VII Республика фестивалида иштирок этиб фахрли 1-ўринни эгалладилар, 1-даражали диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

  27. VI. Соғлом болани, айниқса, қиз болаларни тарбиялаб вояга етказишда, замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаши учун уларга кўмак бериш, болаларни турли тўгаракларга жалб этиш, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича маҳалла ва бошқа жамоат тузилмаларининг ролини ошириш, ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш, оилалар ва жамиятда ўзаро бир-бирини тушуниш, тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлаш, кам таъминланган оилаларга моддий ва маънавий ёрдамни ўз вақтида ва манзилли кўрсатиш борасида маҳалла ва бошқа жамоат тузилмаларининг масъулиятини кучайтириш.

  28. Ёшларда юксак аҳлоқий сифатларини, катталарни ҳурмат қилиш, кичикларга ғамхўрлик қилиш, инсонийлик, меҳрибонлик ва бағрикенглик туйғуларини, Ватанга ва халқига садоқатли бўлишни шакллантириш мақсадида маҳаллаларда ташкил этилган «Ота-оналар университети» машғулотларида «Оила муқаддас даргоҳ», «Бир болага етти маҳалла хам ота, хам она» каби мавзуларда 1870 маротаба суҳбатлар ташкил этилди. Вилоят Хотин-қизлар қўмитаси, Маънавият-тарғибот маркази, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, "Камолот" ЁИХ вилоят кенгаши, "Оила" илмий амалий маркази хамкорлигида Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари, вилоятимиздаги 200 нафар иқтидорли қизлар иштирокида "Обод юртнинг озод қизиман" номли вилоят иқтидорли қизлар анжумани ўтказилди. Тадбирда иқтидорли қизлар билан бирга вилоят Хотин-қизлар қўмитасининг бошқарув аъзолари, вилоятдаги энг фаол раҳбар аёллар, олималар, ижодкорлар иштирок этдилар. Иқтидорли қизларга вилоят ҳокимлигининг эсдалик совғалари (китоблар тўплами) тантанали равишда топширилди.

  29. Вилоят Хотин-қизлар қўмитаси, ҳудудий инновация фаолияти ва технологиялар трансфери маркази, хамкорлигида «Иқтисодиётимизнинг ривожланишида янги инновацион технологияларнинг ўрни» мавзусида вилоят илмий-амалий конференцияни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита томонидан конференция дастури ва таклифномалари тайёрланди. Вилоятдаги профессор-ўқитувчилар, ёш олимлар, доктарантлар, магистрлар ва илмий изланиш олиб бораётган иқтидорли талабаларнинг илмий мақола ва тезислари йиғилиб, тўплам сифатида нашр этилди. Илмий амалий конференция ТАТУ Фарғона филиалида ўтказиш режалаштирилди.

  30. VII. "Соғлом бола йили" Давлат дастурининг мақсадлари ва вазифалари бажарилиши тўғрисида кенг ахборот-тушунтириш ишлари олиб борилишини ташкил этиш, бунда оммавий ахборот воситаларининг, шу жумладан электрон оммавий ахборот воситларининг ва Интернет тармоғининг имкониятларини фаол ишга тушириш

  31. Вилоят оммавий ахборот воситаларида "2014 йил – Соғлом бола йили", "Соғлом бола – соғлом ва аҳил оила маҳсули", "Болалар спорти", "Соғлом бола – келажагимиз", "Соғлом оила", "Никоҳ ва оила", "Таълим ва ёшлар", "Бир болага етти маҳалла бош-қош" махсус рукнларини ташкил этилди. Йил бошидан буён ушбу рукнлар остида 62 та мақола нашр қилинди, 55 та радиоэшиттириш, 74 та телекўрсатув эфирга узатилди. "Оила – маҳалла - мактаб" концепциясига бағишланган мақолалар ва кўрсатувлар эълон қилиш давом эттирилмоқда; Биринчи чоракда ушбу мавзуда 6 та мақола, 9 та кўрсатув эълон қилинди.

  32. Ўқувчилари ўртасида “Соғлом бола йили давлат дастурини мен қандай тушундим?” мавзусида ижодий баён ва иншо кўрик-танловлари ўтказилди. Халқ таълими тизимида амалга оширилаётган устувор вазифаларни амалиётга жорий этиш борасида вилоятда фаолият юритаётган илғор тажрибали педагог ходимлар, фахрий устозлар, иқтидорли ўқувчи-ёшлардан иборат ижодий гуруҳларнинг оммавий ахборот воситаларида чиқишлари ташкилланди.

More Related