1 / 16

Қонуннинг 5-моддаси

Мамлакаимизда “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижросининг қисқача шарҳи.

Download Presentation

Қонуннинг 5-моддаси

An Image/Link below is provided (as is) to download presentation Download Policy: Content on the Website is provided to you AS IS for your information and personal use and may not be sold / licensed / shared on other websites without getting consent from its author. Content is provided to you AS IS for your information and personal use only. Download presentation by click this link. While downloading, if for some reason you are not able to download a presentation, the publisher may have deleted the file from their server. During download, if you can't get a presentation, the file might be deleted by the publisher.

E N D

Presentation Transcript


  1. Мамлакаимизда “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижросининг қисқача шарҳи

  2. "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида"ги қонун лойиҳасининг синови бўйича 2013 йилнинг март-декабрь ойларида Бухоро ва Самарқанд вилоятларида ҳуқуқий эксперимент ўтказилди. Ҳуқуқий эксперимент давомида парламент аъзолари, сиёсий партиялар, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари иштирокида 600га яқин илмий-амалий конференциялар, семинар ва давра суҳбатлари ҳамда 8 та халқаро конференциялар ўтказилганди. Босма ва электрон ОАВларида жами 1092 та, интернет веб-саҳифаларида245 та мавзуга алоқадорбўлганматериаллар эълон қилинди.

  3. Қонунни амалга ошириш мақсадида Бош вазир томонидан 2014 йил 16 июлда тасдиқланган комплекс чора-тадбирлар деярли ижро этилгани йўқ. Бундай салбий оқибатни ҳар бир давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг хусусиятларини инобатга олишнинг мураккаблиги билан тушунтириш мумкин. Масалан, • маҳаллий ҳокимият органлари фаолияти тўғрисидаги очиқ ахборот рўйхати • депутатнинг сайловчилар олдидаги ахбороти мазмуни • маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг очиқ ҳайъат, халқ депутатлари Кенгашлари, уларнинг доимий комиссиялари ва бошқа органлари мажлисларида фуқароларнинг ҳозир бўлиш таомиллари; • ахборот хизмати вазифаларини белгилаш, унинг низомини ишлаб чиқиш махсус тадқиқотлар ўтказишни талаб қилади.

  4. Очиқлик меъёрларини ҳаётда тўлақонли қўллаш Ўзбекистон Республикасининг 32-моддасига киритилган жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг асосий шартларидан биридир. • Давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 25 июндаги Ф-4305-сонлифармойишига мувофиқ Қонунни амалга ошириш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарорининг лойиҳаси ишлаб чиқилади. 2014 йилнинг тўртинчи кварталида қабул қилиниши режалаштирилган Ҳукуматнинг ушбу қарорида очиқлик меъёрларини амалга ошириш механизмларини белгилаш вазифаси қўйилди.

  5. Қонуннинг 5-моддаси • Деярли барча маҳаллий ҳокимият органлари ўз фаолияти тўғрисидаги ахборот рўйхатини тасдиқламаган. • Ушбу модданинг иккинчи қисмида ахборот рўйхати берилган бўлиб, ундаги ахборотлар рўйхатини маҳаллий ҳокимият органлари ўзларининг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда тасдиқлашлари қолади холос. • Бундай ахборотлар рўйхатининг тасдиқланмаганлиги Қонуннинг бошқа меъёрларини амалга оширишга имконият бермайди.

  6. Қонун 5-моддасининг учинчи қисмида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари, уларнинг доимий комиссиялари очиқликни таъминлаш мақсадида ўз фаолияти тўғрисидаги ахборот, шу жумладан режалаштирилаётган мажлислар ва тадбирлар, кўриб чиқилиши мўлжалланаётган масалалар, қабул қилинган қарорлар ҳақидаги ахборот ўз вақтида эълон қилинишини (чоп этилишини) таъминлаш меъёри аниқ белгиланган бўлса ҳам, бажарилаётгани йўқ. • Масалан, Тошкент вилояти ҳокимлиги веб сайтига Халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгаши 33-сессиясининг кун тартиби қўйилган, аммо унинг қачон ўтиши ва кун тартибидаги масалалар тўғрисидаги Кенгаш қарорларининг лойиҳаси ва бошқа материаллари берилмаган.

  7. “Ушбу қонун давлат ҳокимияти органлари фаолияти ҳақида жамоатчиликни хабардор қилиб бориш тартибларини аниқ белгилаб бериши, аҳолининг, жамоат бирлашмаларининг давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинаётган қарорлар, авваламбор фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари билан боғлиқ қарорлар ҳақидаги ахборотлардан кенг хабардор бўлиб боришини таъминлаши лозим”. Ислом Каримов

  8. Қонуннинг 6-моддага мувофиқ маҳаллий ҳокимият органларининг фаолияти тўғрисидаги фойдаланилиши чеклаб қўйилган ахборотга тааллуқли маълумотларнинг рўйхати, шунингдек маълумотларни бундай ахборот жумласига киритиш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади. Бу ҳаволаки норманинг ҳам бажариш очиқ ахборотни тақдим этишни чеклаш имконини бермайди.

  9. Қонуннинг 8-моддасида ҳокимга • маҳаллий ҳокимият органларининг фаолияти тўғрисида ахборот тақдим этиш тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, норматив ва бошқа ҳужжатлар ишлаб чиқилиши ҳамда қабул қилинишини ташкил этиш, • давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот тақдим этиш учун масъул бўлган мансабдор шахсларни белгилаш, • расмий веб-сайтларида жойлаштириладиган ахборот рўйхатини тасдиқлаш ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш соҳасидаги бошқа ваколатлар берилган. Ушбу ваколатлар ҳокимга Қонуннинг барча меърларини бажарилишини ташкил этиш имконини беради.

  10. Қонуннинг 9-моддасидамаҳаллий ҳокимият органларининг фаолияти тўғрисидаги қуйидаги ахборот манбалари белгиланган: • давлатҳокимиятивабошқарувиорганларининграсмийнашрлари; • давлатҳокимиятивабошқарувиорганларираҳбарларининг, шунингдекушбуорганлартомониданваколатберилганмансабдоршахсларнингчиқишларивабаёнотлари; • давлатҳокимиятивабошқарувиорганлариахборотхизматларинингхабарлари; • давлатҳокимиятивабошқарувиорганларирасмий веб-сайтларинингматериаллари; • оммавийахборотвоситаларинингматериаллари.

  11. Қонуннинг 10-моддасига мувофиқ маҳаллий ҳокимият органлари ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотни тайёрлаш ҳамда тарқатиш вазифаларини бажариш, шунингдек оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик билан ҳамкорликни таъминлаш учун таркибий бўлинма тузадилар ёхуд ушбу вазифаларни муайян шахс зиммасига юклайдилар (уларни ахборот хизмати деб юритилади). Ушбу модданинг учинчи қисмига мувофиқ ахборот хизматининг фаолиятини ташкил этиш тартиби ҳоким томонидан белгиланади. Бироқ, кўпчилик ҳокимиятларда, ахборот хизмлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари белгиланмаган.

  12. Қонуннинг 11-моддасида маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашнинг қуйидаги усуллари белгиланган: • ахборотни эълон қилиш (чоп этиш); • ахборотни ҳокимлик расмий веб-сайтларида жойлаштириш ва янгилаб бориш; • ахборотни ҳамма кириши мумкин бўлган хоналарга ва жойларга жойлаштириш ҳамда янгилаб бориш; • ахборотни ахборот-кутубхона ва архив фондлари орқали тақдим этиш; • маҳаллий ҳокимият органларининг очиқ ҳайъат мажлисларида ахборотдан фойдаланувчиларнинг ҳозир бўлиши учун шароитлар яратиш; • ахборотдан фойдаланувчиларнинг сўрови асосида уларга маҳаллий ҳокимият органларининг фаолияти тўғрисида оғзаки ва ёзма шаклда (шу жумладан электрон ҳужжат шаклида) ахборот тақдим этиш.

  13. Қонуннинг 13-моддасида маҳаллий ҳокимият органларининг расмий веб-сайтларида Қонун 5-моддасинингбиринчи қисмида назарда тутилган ахборотдан ташқари жойлаштирилиши мумкин бўлган маълумотлар белгиланган. Ушбу модданинг иккинчи қисмига мувофиқ маҳаллий ҳокимият бошқаруви органларининг расмий веб-сайтларида қонун ҳужжатларига мувофиқ уларнинг фаолияти тўғрисидаги бошқа ахборот ҳам жойлаштирилиш у ёқда турсин, талаб қилинган кўпчилик ахборотлар жойлаштирилаётгани йўқ. • Қонуннинг 13-модасида келтирилган ҳолатни 14-модда меъёрларини бажаришда ҳам кузатиш мумкин.

  14. Қонуннинг 15-моддасига мувофиқ давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни ахборот-кутубхона ва архив фондлари орқали тақдим этиш учун тегишли қонун ҳужжатларини такомиллаштириш зарурати вужудга келади. • Қонуннинг 16-моддасига мувофиқ маҳаллий ҳокимият органларининг очиқ ҳайъат мажлисларида, жумладан Кенгаш сессиялари, унинг доимий комиссиялари ва бошқа органлари мажлисларида ахборотдан фойдаланувчиларнинг ҳозир бўлиши учун шароитлар яратадилар. Маҳаллий ҳокимият органларининг очиқ ҳайъат мажлисларида ахборотдан фойдаланувчиларнинг ҳозир бўлиши тартиби ушбу органларнинг тегишли норматив ҳужжатлари билан белгиланади. Ушбу тартиб ҳозиргача ишлаб чиқилгани йўқ.

  15. Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ маҳаллий ҳокимият органлари ўз фаолиятининг очиқлигини таъминлаш мақсадида оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитация қилинишини амалга ошириши мумкинлиги белгиланган. Бироқ ОАВ вакилларини аккредитация қилиш тўғрисида маълумотлар мавжуд эмас. • Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир сўровни кўриб чиқиш тартиби Қонуннинг 3-бобида (18-20 моддалар) белгиланган. Бироқ ҳозиргача маҳаллий ҳокимият органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир сўровни кўриб чиқиш тартиби ишлаб чиқилганлиги тўғрисида маълумот йўқ.

  16. Эътиборингиз учун раҳмат

More Related