180 likes | 625 Views
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси. Давлат статистика қўмитаси тизимида “Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида” ва “Электрон рақамли имзо тўғрисида” ги қонунлар ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида. Тошкент 2012.
E N D
Ўзбекистон РеспубликасиДавлат статистика қўмитаси Давлат статистика қўмитаси тизимида “Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида” ва “Электрон рақамли имзо тўғрисида” ги қонунлар ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида Тошкент 2012
Давлат статистика қўмитасининг электрон ҳужжат айланиш тизими • Электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда давлат статистика ҳисоботларини электрон шаклда тақдим этиш тизими; • Фирма номларини электрон заҳирага олиш тизими; • Фойдаланувчиларга расмий сайт орқали статистик маълумотлар ва тушунтиришларни, EXAT тизими орқали статистик бюллетенларни электрон шаклда тақдим этиш; • Давлат статистика қўмитасининг идоравий электрон ҳужжат айланиши (ёзишмалар ва бошқа ҳужжатларни юритиш, ҳисобини олиб бориш ва электрон ҳолда сақлаш, назоратдаги ҳужжатлар ва Давлат статиcтика ишлари дастурининг мониторинги учун фойдаланиладиган дастурий таъминот).
Давлат статистика қўмитаси тизимида АКТни ривожлантириш босқичлари: 1997 йил – давлат статистика органларида статистик ҳисоботларни шахсий компьютерларда электрон қайта ишлашга ўтилди; 1998-2003 йиллар – қўмита тизими босқичма-босқич Pentium-I,II,III компьютерлари билан жиҳозланди, маълумотларни қайта ишлаш бўйича дастурий комплекслар ишлаб чиқилди ва такомиллаштирилди; 2004-2005 йиллар– қўмита тизимида VPN (виртуал шахсий тармоқ) технологияси негизида маълумот узатишнинг корпоратив тармоғи яратилди; 2005-2008 йиллар - статистик маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, сақлаш, ҳимоялаш ва тарқатиш тизими босқичма-босқич модернизация қилинди, компьютер билан таъминланиш қўмита марказий аппаратида 82%га, ҳудудий бўлинмаларда 68%га, сервер билан 62% (ҳудудларда 12%) га, принтер билан 60% (ҳудудларда 28%) га етказилди.
2008-2011 йилларда Давлат статистика қўмитаси тизимида амалга оширилган АКТни ривожлантириш Дастурлари: • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 13 ноябрдаги «Давлат статистика органлари тизимининг дастурий-техникавий таъминоти ва кадрларининг профессионал малакаси даражасини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-999-сонли қарори; • Давлат статистика қўмитаси тизимида АКТни жорий этишни такомиллаштириш ва камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар режаси (Давлат статистика қўмитаси томонидан 2010 йил 17 мартда тасдиқланган); • 2010-2012 йилларда статистика органлари тизимида ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш бўйича ишлар режаси (Давлат статистика қўмитаси томонидан 2010 йил 4 майда тасдиқланган); • Давлат статистика қўмитасида ахборот-коммуникациялари тизими самарадорлигини ошириш ва Вазирлар Маҳкамасининг ишчи гуруҳи томонидан давлат статистика органларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш кўламини ўрганиш жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича чоралар Дастури (Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2010 йил 3 сентябрда тасдиқланган).
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 13 ноябрдаги ПҚ-999 – сонли қарорини амалга ошириш доирасида Давлат статистика қўмитаси тизимининг техникавий таъминоти • Тизимда компьютер, принтер ва серверлар билан таъминланганлик даражаси 100 % га етказилди. • Маълумот узатиш бўйича мавжуд корпоратив тармоқ модернизация қилинди, маълумот узатиш тезлиги: • марказий аппаратда - 1024 Кб/с гача; • ҳудудий статистика бошқармаларида - 512 Кб/с гача; • туман ва шаҳар статистика бўлимларида - 128 Кб/сгача оширилди. 3) Статистик маълумотларни қайта ишлаш ва сақлашбўйича 150 дан ортиқ дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқилди ва фойдаланилмоқда.
Давлат статистика қўмитаси тизимида АКТнинг ривожланиш динамикаси (%да) Марказий аппарат Ҳудудий органлар 2008 й. 2011 й.
2011 йилда Давлат статистика қўмитаси расмий сайтининг давлат интерфаол хизматлари кўрсатишни кенгайтиришни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган янги варианти жорий этилди
Давлат статистика қўмитаси томонидан кўрсатилаётган асосий интерфаол хизматлар: • Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари тўғрисида ахборотлар тақдим этиш; • Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрига доир ахборотлар тақдим этиш; • Давлат статистика ҳисоботлари бланкалари шаклларини тақдим этиш; • Статистик классификаторлар бўйича ахборотлар тақдим этиш; • Электрон аризаларни қабул қилиш ва улар билан ишлаш, Интернет тармоғи орқали очиқ фирма номларини захиралаш ва вақтинча сақлаш; • Интернет тармоғи орқали электрон статистика ҳисоботларини қабул қилиш ва улар билан ишлаш хизматларини кўрсатиш .
Давлат статистика қўмитаси томонидан кўрсатилаётган қўшимча интерфаол хизматлар: • Статистик маълумотларни ишлаб чиқиш методологияси бўйича маълумотлар тақдим этиш; • Динамик қаторлар бўйича маълумотлар тақдим этиш(1991 йилдан); • Демографик кўрсаткичлар бўйича маълумотлар тақдим этиш (1991 йилдан); • Фуқароларнинг статистика масалалари бўйича шикоят, ариза ва таклифларини кўриб чиқиш.
2011 йилда Давлат статистика қўмитаси томонидан рўйхатга олинган ахборот тизимлари: • Асосий ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар маълумотлар базасини бошқариш бўйича махсус дастурлар комплекси; • Электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда электрон кўринишда статистик ҳисоботни жамлаш тизими; • Корхоналар ва ташкилотларда ягона давлат регистрини ва фирма номларини беришни бошқариш тизими; • Электрон ҳужжат айланиши тизими.
Асосий ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар маълумотлар базасини бошқариш бўйича махсус дастурлар комплекси – иқтисодиёт ва ижтимоий соҳада умумлаштирилган статистик маълумотларнинг доимий йиғилиши ва ишончли сақланишини таъминлайди, турли кесимларда (республика, ҳудудлар, тармоқлар, мулкчилик шакли, вазирлик, идора ва ҳ.к.) таҳлилий ҳисоботлар тузиш учун мўлжалланган. 2011 йил 1 апрелдан жорий этилган.
Электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда электрон кўринишда статистик ҳисоботни жамлаш тизими - хўжаликюритувчисубъектлардандавлат статистикаҳисоботларини электрон кўринишдақабул қилиш учунмўлжалланган. 2011 йил 1 февралданжорийэтилган. Тизим орқали 24 та ҳисобот шаклини топшириш имкониятимавжуд.
Корхоналар ва ташкилотларда ягона давлат регистрини ва фирма номларини беришни бошқариш тизими– хўжаликюритувчисубъектнинг фирма номинитаъсисчиёкирўйхатгаолувчиорганнинг электрон аризасиасосида Интернет тармоғи орқали маълумотларнингмарказийбазасидазахирагаолишниамалгаоширишучунмўлжалланган. 2011 йил 1 февралданжорийэтилган.
Электрон ҳужжат айланиш тизими – давлат статистика тизими ходимларининг кирувчи, чиқувчи ва ички ҳужжатларни рўйхатга олиш, қайта ишлаш, тайёрлаш, келишиш, сақлаш ва ҳисобини юритиш билан боғлиқ фаолиятини автоматлаштирилишини, шунингдек ижро интизомини назорат қилишни таъминлайди. 2011 йил 1 майдан жорий этилган.
Давлат статистика қўмитаси тизимида қоғозсиз ҳужжат айланишини ривожлантириш • Ахборот алмашиш ЭҲА тизими ва корпоратив электрон почта воситасида амалга оширилмоқда; • Давлат статистика қўмитаси тизимининг 237 нафар раҳбар ходимлари ички идоравий ҳужжат айланишида «UNICON» ДУК томонидан берилган ЭРИдан фойдаланмоқда; • Барча таркибий бўлинмалар статистика ва солиққа оид ҳисоботларни электрон шаклда топшириш учун Давлат солиқ қўмитасининг Маркази томонидан берилган ЭРИдан фойдаланмоқда; • 2011 йил якунлари бўйича Давлат статистика қўмитаси тизимида қоғозсиз ҳужжат айланишининг улуши 68,7%ни (2010 й. - 50,5%) ташкил қилди; • Қоғоз ва бошқа сарфланадиган материалларни сотиб олиш харажатлари сезиларли даражада қисқартирилди; • Жорий йилда Давлат статистика қўмитаси томонидан яна 21 та давлат статистика ҳисоботлари шаклларини электрон кўринишда тақдим этиш учун жорий этиш кўзда тутилган.
Давлат статистика қўмитаси томонидан АКТни ривожлантириш бўйича режалаштирилаётган лойиҳалар: • Давлат статистика ҳисоботлари маълумотлар базасини бошқариш тизимини модернизация қилиш; • Корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрини марказлашган ҳолда юритишни бошқариш тизимини яратиш; • Электрон шаклдаги статистик нашрларни тайёрлаш учун махсус дастурий таъминот ишлаб чиқиш (сотиб олиш); • Асосий ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлардан кенг миқёсда фойдаланиш тизимини яратиш.
Мазкур лойиҳаларни жорий этишдан кутилаётган натижалар: • статистик маълумотларни қайта ишлаш муддатлари қисқаради; • статистик маълумотларнинг сифати ва ишончлилиги, тақдим этиш тезкорлиги ошади; • Давлат статистика қўмитаси ахборот тизимини бошқа давлат органлари тизимлари билан интеграция қилиш имконияти яратилади; • маълумот алмашишда қоғоз айланиши қисқаради; • статистик маълумотларни тарқатишнинг замонавий самарали усуллари жорий этилади; • статистик маълумотларнинг кенг жамоатчилик учун очиқ-ойдинлиги таъминланади; • қоғоз ва бошқа сарфланадиган материалларни сотиб олиш харажатлари 30% гача қисқартирилади.