1 / 34

Кафедра мудири ф.ф.н. Сариев С.М.

Филология ва санъат факультети “Ўзбек адабиёти” кафедрасининг ўқув-услубий ва илмий тад қиқот ишлари. Кафедра мудири ф.ф.н. Сариев С.М. « Ўзбек адабиёти » кафедраси таркиби.

talon-chan
Download Presentation

Кафедра мудири ф.ф.н. Сариев С.М.

An Image/Link below is provided (as is) to download presentation Download Policy: Content on the Website is provided to you AS IS for your information and personal use and may not be sold / licensed / shared on other websites without getting consent from its author. Content is provided to you AS IS for your information and personal use only. Download presentation by click this link. While downloading, if for some reason you are not able to download a presentation, the publisher may have deleted the file from their server. During download, if you can't get a presentation, the file might be deleted by the publisher.

E N D

Presentation Transcript


  1. Филология ва санъат факультети “Ўзбек адабиёти” кафедрасининг ўқув-услубий ва илмий тадқиқот ишлари Кафедра мудири ф.ф.н. Сариев С.М.

  2. «Ўзбек адабиёти» кафедраси таркиби “Ўзбек адабиёти” кафедраси 1935 йилда ташкил қилинган бўлиб, мазкур кафедрада шу давр мобайнида Республика ва МДҲ давлатларида таниқли бўлган бир қанча атоқли олимлар фаолият кўрсатганлар. Бугуги кунда «Ўзбек адабиёти» кафедрасида жами 12 нафар профессор-ўқитувчи фаолият кўрсатиб, улардан 8 нафари тўлиқ ставка ҳамда 1 нафари 0,50 ставка, 1 нафари 0,25 ставка, 2 нафари ўриндошлик асосида ишлайдилар. Кафедра профессор-ўқитувчиларининг 2 нафари профессор, 2 нафари доцент, 6 нафари катта ўқитувчи ҳамда 2 нафари ўқитувчилардир. Кафедрада илмий салоҳият 95 % га етди. Чунки барча ёш ўқитувчилар номзодлик диссертацияларини муваффақиятли ҳимоя қилишган бўлиб, шулардан айримлари бугунги кунда докторлик ишларини ҳам бошлаб юборишган.

  3. Таълим йўналишлари

  4. «Ўзбек адабиёти» кафедраси таркиби • “Ўзбек адабиёти” кафедрасида 2012-2013 ўқув йилида 9975 соат юклама бўлиб, 10,75 штатда 12 та профессор-ўқитувчи ишламоқда. Уларнинг 8 таси тўлиқ штатда, 1 нафари 0,50 ставка, 1 нафари 0,25 ставка, иккитаси ўриндошлик асосида фаолият кўрсатмоқдалар.

  5. Кафедра юкламалари • Бугунги кунда кафедра юкламалари 9979 соатни ташкил қилиб, 10,25 штатдан иборат.

  6. Профессор-ўқитувчилар сони Штатлар жадвали Профессор-ўқитувчилар сони

  7. ФАНЛАР2011-2012 ўқув йилида кафедрада бакалаврият (22 та фан) ва магистратура (5 та фан) йўналишида жами 27 фан ўқитилади. Ушбу фанлар бўйича ўқув-услубий мажмуалар янги талаблар асосида тўлиқ тайёрланган. Мажмуаларнинг электрон шакллари ва чоп қилинган нусхалари кафедрада сақланмоқда. Шунингдек ушбу электрон шакллар чоп килинган нусхалар университет АРМга, мажмуаларнинг электрон шакллари эса факультет АРМга тўлиқ топширилди.

  8. ЎҚУВ-УСЛУБИЙ МАЖМУАЛАРНИ ЯРАТИЛИШИ Кафедрада ўқитилаётган барча фанлардан ўқув-услубий мажмуаларнинг электрон ва китобшакллари мавжуд. Мажмуаларнинг электрон версияси кафедрада мавжуд бўлиб, факультетга қарашли компьютерларга жойлаштирилган, университет вафакультет АРМларига топширилган, талабаларга тарқатилган. Ҳозирги кунда мажмуалар 20 та пункт бўйича янги талаблар ва манбалар билан бойитилиб, қайтадан тузиб чиқилди.

  9. Илмий-назарий семинарКафедрада “Ўзбек адабиётшунослигининг долзарб масалалари” мавзусида илмий-назарий семинар ташкил қилинган. Семинарда “Хоразм адабиётшунослиги ва фолклоршунослиги юзасидан муаммоли илмий мавзуларда маърузалар, баҳс-мунозаралар олиб борилмоқда. Семинар ўзининг йиллик режасига эга. Ушбу семинарга кафедра профессор-ўқитувчилари билан бирга, стажёр-изланувчи тадқиқодчилар, магистрантлар, шунингдек талабалар ҳам жалб қилинган.

  10. «Ўзбек адабиёти» кафедрасининг илмий йўналишлари Хоразм ёзма ва оғзаки адабий манбалари, Огаҳий асарларини тадқиқ қилиш Хоразм ёзма ва оғзаки адабий манбалариадабий манбаларини тадқиқ қилиш “Огаҳий” асарлари тадқиқи Хоразм ёзма ва оғзаки адабий манбаларини адабиётшунослик, манбашунослик ва матншунослик, фольклоршунослик нуқтаи-назаридан тадқиқ ва татбиқ қилиш Минтақа мех-нат бозорини тартибга солшни моде-рнизациялаш Огаҳийнинг бадиий, тарихий таржима асарларини манбашунослик, адабиётшунослик ва тарихий нуқтаи-назаридан тадқиқ ва татбиқ қилиш

  11. Кафедра шаклланган илмий мактаблар. • Бугунги кунда кафедрада республикамизда ўзига хос ўринга эга бўлган илмий мактаблар шаклланган бўлиб, бугунги кунда номзодлик ишини ҳимоя қилаётган тадқиқодчиларнинг аксарияти мазкур илмий мактабларнинг давомчилари саналади. Ушбу мактаблардан етишиб чиққан 20 дан ортиқ тадқиқотчи номзодлик ишларини муваффақиятли ҳимоя қилишган. Бу мактаблар: • 1. “Хоразм ёзма ва оғзаки адабий меросни ўрганувчи Хоразм адабиётшунослари мактаби.”(доц. Г.Эшчанова, ф.ф.н. С.М.Сариев, к.ўқ. Б.Раҳимова, ф.ф.н. С.Қурбанова, тадқиқотчилар М.Жамметова, Н.Сабирова, З.Матёқубова, З.Саиджонова, У.Бобожонова, Н.Бобожонова) • 2.“Огаҳий ижодини тадбиқ қилаётган манбашунослик, шарқшунослик мактаби.” (доц. Д.Қ.Ғайипов, доц А.Аҳмедов, к.ўқ. С.Маткаримова, ф.ф.н. Ж.Маҳмудов, ф.ф.н. А.Ўразбоев, ф.ф.н. И.Исмаилов, Ҳ.Юсупов, М.Матқулиева, О.Юсупов, М.Аҳмедова Г.Сапаева, А.Матниязов) Охирги беш йил ичида кафедрадаги ўқитувчиларнинг барчаси номзодлик диссертациларини ҳимоя қилишди ва илмий салоҳият ошди.

  12. Кафедрада ҳимоя қилинган номзодлик диссертациялари

  13. “Ўзбек адабиёти” кафедрасида 2011-2012 ўқув йилида илмий салоҳиятнинг ошиши 2011-2012 ўқув йилида кафедранинг 3 нафар ўқитувчиси номзодлик диссертациясини ҳимоя қилиб номзодлик дипломини олдилар. Шу жумладан: Исмаилов Исҳоқжон“Огаҳийнинг форсий мероси” мавзусида Самарқанд давлат университети ихтисослашган кенгашида; Қурбанова Саида“Ўткир Ҳошимов публицистикаси” мавзусида Ўз РФА Тил ва адабиёт институти ихтисослашган кенгашида ; Жуманиёзова Насиба“Замонавий адабиётда услуб масалалари” мавзусида Ўз РФА Тил ва адабиёт институти ихтисослашган кенгашида ;

  14. Кафедрада тайёрланаётган докторлик диссертациялари

  15. Кафедра ўқув – услубий ишлари 5220100 - “Филология ва тилларни ўқитиш” (Ўзбек тили)таълим йўналишида (бакалавр) 1-2-3-4 курслар. 5А120101-“Адабиётшунослик” (тиллар ва тадқиқот йўналишлари бўйича)таълим йўналишида (магистратура) 2-курс. Бакалавриат таълим йўналиши барча меъёрий - норматив ҳужжатлар: давлат таълими стандартлари, намунавий ўқув режалари, ишчи ўқув режалари, ҳамда уларда келтирилган барча фанлар намунавий ва ишчи дастурлар билан таъминлаган. Кафедрада бакалавриат ва магистратура бўйича жами 27 та фан ўқитилаётган бўлиб, барчаси намунавий дастурлар билан таъминланган ва у асосда тузилган ишчи ўқув дастурлари мавзулари календар-тематик режаларига мос.

  16. Кафедранингстажёр-тадқиқотчи-изланувчилариКафедранингстажёр-тадқиқотчи-изланувчилари • Кафедрада 1992 йилдан бошлаб стажёр-тадқиқотчи-изланувчи (аспирантура) ҳам фаолият юритиб келди ва ушбу соҳада кўплаб фан номзодлари етишиб чиқди. Бугунги кунда 2 та йўналишимиз бўйича стажёр-тадқиқотчи-изланувчи (аспирант) таҳсил олмоқда. • Стажёр-тадқиқотчи-изланувчиларимиз республикада ва вилоят миқёсидаги тўпламларда илмий мақолаларини эълон қилиб келмоқда. • Кафедра республика ва чет эл илмий муассасалари, республикамизнинг қатор Олий таълим муассасалари билан илмий алоқаларни йўлга қўйган. Жумладан, Олий таълим муассасалари қатори Ўз РФА Тил ва адабиёт институти, Ўз РФА Шарқшунослик институти «Қўлёзмалар фонди», Озарбайжон ФА Тил ва адабиёт институти, Озарбайжон ФА Қўлёзмалар институтлари билан илмий алоқалар йўлга қўйилган. Эндиликда Россия ФА Шарқшунослик институтлари, Туркманистон ФА Қўлёзмалар институти, Туркия ФА ҳамда Қўлёзмалар институтлари билан илмий алоқаларни йўлга қўйиш каби мақсадлар бор.

  17. Ўз РФА Тил ва адабиёт институти Озарбайжон РФА Тил ва адабиёт институти ОзарбайжонРФА Қўлёзмалар интитути Ўзбекистон Миллий университети Ўз РФА Шарқшунослик институти (Қўлёзмалар фонди) Нукус давлат университети Нукус давлат педагогика институти Низомий номидаги педагогика университети Самарқанд давлат университети Бухоро Давлат университети Фарғона давлат университети КАФЕДРАНИНГ ИЛМИЙ АЛОҚАЛАРИ

  18. “Устоз-шогирд” тизимиКафедра профессор-ўқитувчилари билан талабалар ўртасида “Устоз-шогирд” тизими йўлга қўйилган бўлиб бу борада ҳам эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда. Жами 12 та устоз-ўқитувчига 198 та шогирд талаба беркитилган бўлиб, ҳар бир талаба 1 курсдан бошлаб 4 курсгача ўқув жараёнидан узилмаган ҳолда ўзи қизиққан йўналиш бўйича чуқур малака ва кўникмаларга эга бўлиб боради. Ушбу тизимнинг натижасида талабаларимиз қатор мақолалар эълон қилиб боришмоқда. Жумладан 2011-2012 ўқув йилида II курс магистрантлари Ғайипова Ҳулкар ва Сапаева Гулноза ОАК рўйхатидаги “Илм сарчашмалари” журналида ўз магистрлик ишлари мавзусига доир илмий мақола эълон қилди. Сапаева Гулноза эса ф.ф.н. С.Сариев билан ҳамкорликда академик лицейлар учун “Ўзбек халқ оғзаки ижоди” фанидан ўқув-услубий қўлланма

  19. Олимпиадачи талабаларУстоз-шогирд тизими асосида талабалар илмий фаолиятга йўналтирилганилиги боис ўтган икки йил ичида Университет миқёсидаги тўпламларда иқтидорли талабаларимизнинг 15 дан ортиқ илмий мақолалар эълон қилишди. Мазкур тизимнинг яна бир муҳим жихати, 3 ва 4 курсларда Фан олимпиадаларига қатнашиш учун иқтидорли талабалар билан ишлаш муҳитининг шакллантирилганидир.

  20. Кафедранинг ўқув-услубий ишлариКафедрада ўқув-услубий ишлар ҳам тизимли тарзда йўлга қўйилган бўлиб, ўтган ўқув йилда қатор услубий қўлланмалар ва монографиялар нашрга тайёрланди. Жумладан:

  21. Кафедранинг ўқув-услубий ишлари режаси2011-2012 ўқув йилидаги режа асосида эса қуйидаги ўқув-услубий қўлланмалар ва монографияларни нашрга тайёрланди:

  22. 2011-2012 ўқув йилида ўтказилган очиқ дарс машғулотлари жадвали

  23. Кафедра профессор-ўқитувчиларининг малака оширишлари Кафедра профессор-ўқитувчиларининг 3 таси фан номзоди илмий даражасини яқин 2-3 йилда олганликлари сабабли ўқитувчиларимизнинг малака оширишларига жиддий эътибор қаратилди. 2011-2012 ўқув йилининг малака ошириш режасига мувофиқ жорий ўқув йилида: 2011 йил сентябр ойида ф.ф.н. Б.Раҳимова,ноябр ойида ф.ф.н. С.Маткаримова, 2012 йил март ойида ф.ф.н. С.Сариев, апрель ойида ф.ф.н. М.Пирназарова, сентябр ойида доцент Г.Эшчановалар ЎзМУ Қошидаги ОПИ да малака оширди.

  24. Малака оширишУшбу режа ўқув йили охиригача тўлиқ бажарилади:

  25. Маънавий-маърифий тадбирлар Кафедрада университет ва факультет миқёсида, шунингдек “Талабалар турар жойи”да маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш бўйича режа ишлаб чиқилган бўлиб, режалаштирилган тадбирлар узлуксиз тарзда ўтказилиб келмоқда. Бунда йилнинг муҳим саналарига, муҳим масалаларга бағишлаб талабалар билан давра суҳбатлари ташкил этилади. Факультетда Ўзбекистон Халқ бахшиси Етмишбой Абдуллаев ижодига бағишлаб ижодий учрашув ўтказилди. Шунингдек, кафедра ўқитувчилари пахта йиғим-терим ҳашари даврида теримчи талабалар ўртасида “Қувноқлар ва зукколар” беллашувларини наъмунали ўтказишда ўз ҳиссаларини қўшдилар. 10 - 15 декабр кунлари эса Муҳаммадризо Эрниёзбек ўғли - Огаҳий таваллудининг 203 йиллиги муносабати билан ўтказилган “Огаҳийхонлик кунлари”да “Улки огаҳларнинг огаҳидур” деб номланган илмий-адабий кеча ўтказилди. Унда “Баҳр-у байт мусобақаси”, “Иншолар танлови”ни ташкил қилишда кафедрамизнинг профессор-ўқитувчилари актив қатнашиб келмоқдалар.

  26. Кафедранинг академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари билан ҳамкорлигиКафедрамиз АЛ ва КҲК билан ҳам илмий-услубий ҳамкорликларни йўлга қўйган. Жумладан кафедрага биркитилган Тупроққалъа маиший хизмат кўрсатиш КҲК билан алоқалар йўлга қўйилган. Коллежда ўқитиладиган умукасбий фанлардан Ўзбек адабиёти кафедрасига тааллуқли фанлар мажмуаларининг электрон нусхалари берилди. (У ерда асосан тикувчилик, компьютер технологиялари, автомобиллар экспулатацияси бўйича мутахассислар тайёрланади.) Коллеж давомати текширилиб борилади.

  27. АЛ ва КҲК лар билан ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида беркитилган касб-ҳунар коллежлари учун 2011-2012 ўқув йилида махсус фанлардан услубий қўлланмалар яратиш бўйича муаллифлар гуруҳи ташкил қилинди. Ушбу гуруҳга АЛ ва КҲКларда ишлаган ва ҳозирда фаолият кўрсатиб келаётган Г.Эшчанова, С.Сариев, И.Исмоиловлар киритилган. (Шунингдек КҲКда ишламайдиган ўқитувчилар учун қулай бўлган коллежлар рўйхати ҳам шакллантирилиб тақдим қилинган.)Бугунги кунда кафедра профессор-ўқитувчиларидан С.Сариев (0.25), Б.Раҳимова (0.25), М.Пирназарова (0.25), И.Исмаилов (0.25), С.Қурбонова (0.50); магистрантлардан Г. Сапаева (0.50), Рўзметова Райҳон (0.25) лар АЛ ва КХК ларда, шунингдек лицей-интернатларда дарс бериб келмоқдалар. АЛ ва КҲКларда дарс берувчилар

  28. Грант лойиҳалариЖорий йилда кафедрада УрДУ ректори Р.Эшчанов ташаббуси билан ЎзМУнинг етакчи манбашунос ва матншунос олимлари билан ҳамкорликда Муҳаммадризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий ижодини ўрганиш ва нашр қилиш бўйича кенг кўламли ишлар бошлаб юборилди. Бу борада “Огаҳий ижодий меросининг илмий, ғоявий-бадиий ва тарбиявий хусусиятлари” мавзусида грант лойиҳаси тайёрланмоқда. Мазкур шарафли ишга кафедрамиздан доцент Д.Ғайипов, ф.ф.н. И.Исмаилов, Ўзбек тилшуносликги кафедрасидан ҳам қатор ёш манбашуносларни жалбқилиш режалаштирилмоқда. Педагогик грантларга эса доц. Г.Эшчанова раҳбарлигида “Паремик жанрларнинг баркамол авлодни тарбиялашдаги ўрни” мавзусида грант лойиҳаси тайёрланди. Келгусида бошқа профессор-ўқитувчилар ҳам грант лойиҳалари танловларида иштирок қилиш учун долзарб мавзулар устида ишлар олиб боришмоқда.

  29. Амалга оширилаётган илмий лойиҳалар Лойиҳага асосан бук шоир, таржимон ва муаррих Муҳаммадризо Эрниёзбек ўғли Огаҳининг лирик мероси “Таъвиз-ул ошиқин” девонинини табдил қилиш ва нашр қилиш орқали ҳалқимизга етказиш, уни илмий тадқиқ қилиш ва шу орқали Огаҳий даҳосини халқимизга яна-да ёрқинроқ таништириш: Ижодкорнинг тарихий асарларини табдил қилиш ва нашр этиш. Уларни илмий тадқиқ қилиш орқали Огаҳийнинг муаррихлик иқтидорини ёритиб бериш: Шоирнинг таржимонлик соҳасидаги таржима асарлари дея эътироф этиладиган, аммо моҳиятан олиб қараганда ҳеч қандай оригинал асрлардан қолишмайдиган таржима асрларини табдил қилиш ва уларни адабиётшунослик нуқтаи назаридан ўрганиш, нашр қилиш: Огаҳий асарларининг кўп томлик “Изоҳли луғати”ни тузиш ва нашр қилиш. Кафедра доценти Г.О.Эшчанова раҳбарлигидаги 2012-2014 йилларга мўлжалланган ““Паремик жанрларнинг баркамол авлодни тарбиялашдаги ўрни” мавзусида давлат педагогик грантлар дастури доирасидаги лойиҳа топширилди. Лойиҳанинг асосий мақсади фольклор намуналари бўлган топишмоқлар орқали ёш авлодни ватнга муҳаббат, миллий қадриятларга садоқат руҳида тарбиялашдаги ролини кўрсатиш ва шу орқали маънавий-баркамол инсонни тарбиялашдан иборат.

  30. Режалаштирилаётган илмий лойиҳалар 1. “XIX аср Хоразм шоирлари ижодида Навоий анъаналари ” (Илмий раҳбар, к.ўқ. С.Маткаримова) 3. “Марказий Осиё халқлари маънавиятида фольклор алоқаларининг ўрни.” (Илмий раҳбар, доц. Г.Эшчанова) 4. “Эпик мотивларнинг шаклланишида қўлёзма достонларнинг роли” (Илмий раҳбар, ф.ф.н. С. Сариев.)

  31. “Ўзбек адабиёти” кафедраси талабава магистрантлари тўғрисидаМАЪЛУМОТ

  32. “Ўзбек адабиёти” кафедраси бакалаврият талабалари малакавий амалиёти бўйича қуйидаги таълим муассасалари билан шартномалар тузилган:

  33. 2012-2013 йил учун буюртмалар папкаси БАКАЛАВРИАТ “Филология ва тилларни ўқитиш” (Ўзбек тили) - 95 нафар талаба (30 та грант, 65 та контракт) “МАГИСТРАТУРА - “Адабиётшунослик” (Тиллар ва тадқиқот йўналишлари бўйича) (1 грант, 5 контракт)

More Related