371 likes | 1.54k Views
ODDIYI KASRLAR USTIDA TORT AMAL. Taiyorladi: TSHPKQTMOI katta o’qituvchisi Moxamedjanova A. ODDIYI KASRLAR USTIDA TORT AMAL.
E N D
ODDIYI KASRLAR USTIDA TORT AMAL Taiyorladi: TSHPKQTMOI katta o’qituvchisi Moxamedjanova A.
ODDIYI KASRLAR USTIDA TORT AMAL Ўқув дастурида ушбу мавзуга 5 соат ажратилган. Унинг биринчи соатида касрларга доир тушунчаларни такрорлаш, умумлаштириш, касрлар устида бажариладиган тўрт амал (қўшиш, айириш, кўпайтириш, бўлиш) қандай қонуниятларга бўйсуниши, амалларни бажариш тартибини ўқувчилар ёдига солиш жоиз.
II. Дарснинг мақсади: • Каср сонларга ўзлаштирилган билимларни такрорлаш; • Касрларни таърифга кўра синфларга ажрата билиш; • Касрлар устида бажариладиган амаллар ва уларнинг хоссаларига оид билимларни чуқурлаштириш ва умумлаштириш.
III. Дарс ёритилиши лозим бўлган тушунча ва атамалар: • Оддий каср, тўғри каср, нотўғри каср; • Ўзаро тескари сонлар; • Нотўғри касрни аралаш сонга айлантириш ва аксинча, аралаш сонни нотўғри каср кўринишида ёзиш.
IV. Дарс учун зарур жиҳозлар, кўргазмали қуроллар, техник воситалар ва маълумот манбаалари: • - 5-синф “Математика” дарслиги; • - “5-синфда математика” (Ўқитувчилар учун услубий қўлланма); • - 5-синф учун “Математикадан масалалар тўплами”; • - Тарқатма материаллар; • - “Математика-5” электрон дарслиги.
V. Дарс босқичлари ва вақт тақсимоти: • 1. Ташкилий қисм2 дақиқа • 2. Янги мавзуни ёритиш: • а) тайёргарлик; 10 дақиқа • б) гуруҳларга ишлаш; 15 дақиқа • с) хулоса3 дақиқа • 3. Янги мавзуни мустаҳкамлаш 10 дақиқа • 4. Дарсга якун ясаш ва баҳолаш3 дақиқа • 5. Уйга вазифа бериш2 дақиқа
VI. Дарс тафсилотлари: • Ташкилий қисм. • Янги материални ёритишга тайёргарлик. • Синф ўқувчилари уч гуруҳга бўлинишади. Ҳар бир гуруҳга аввалдан тайёрлаб қўйилган қуйидаги топшириқлар берилади. • 1-гуруҳга топшириқ. Жадвалларни тўлдиринг
Янги мавзуни мустаҳкамлаш. • Дарсликдаги 851-машқдаги 1- ва 2-мисоллари, 853-масала ўқитувчи назорати остида хал этилади ва таҳлил қилинади.
Дарсга якун ясаш ва баҳолаш. Уйга вазифа. • Гуруҳлар тақдимотида ва машқлар бажаришда фаол қатнашган ўқувчилар баҳоланади. Гуруҳлар ўқувчилар томонидан айтиб ўтилади. • 870-мисол. Қобилиятли ўқувчилар учун қўшимча уй вазифасини “Ўқитувчи китоби”дан олиш мумкин.