180 likes | 611 Views
ТРОМБОЗ – thrombosis – свертывание - ивиш. Тромбоз, бу – тирикликда юрак бўшли қлари ва томирлар ичида қоннинг ивиши. Тромбоз – патологик жараён бўлгани билан, унинг асосида қонни ивитадиган физиологик хоссалар ётади.
E N D
ТРОМБОЗ – thrombosis –свертывание - ивиш • Тромбоз, бу – тирикликдаюракбўшлиқлари ва томирлар ичида қоннинг ивиши. • Тромбоз – патологик жараён бўлгани билан, унинг асосида қонни ивитадиган физиологик хоссалар ётади. • Тромб пайдо бўлиши, бирин-кетинлик билан келадиган 4 та даврдан иборат: • 1) тромбоцитлар агглютинацияси, қондан тромбоцитлар эндотелийнинг шикастланган соҳасига адгезияланади ва дегрануляцияланиб, серотонин ва тромбопластин пайдо қилади; • 2) фибриноген коагуляцияси ва фибрин пайдо бўлиши; • 3) эритроцитлар агглютинацияси; • 4) плазма оқсиллари преципитацияси.
ТРОМБОЗ сабабларивапатогенези • Тромбоз сабаблари маҳаллий ва умумий омилларнинг ўзаро боғланиб келишидан иборат. • Маҳаллий сабаблар: • 1. Томир девори эндотелийсининг шикастланиши (тошмали тиф, сил, захмдаги артериитлар, флебитлар; инфекцион-аллергик касалликлар; атеросклероз, ярали эндокардит). • 2. Қон оқимининг секинлашиши (юрак-томир етишмаслик-ларидаги веноз димланишлар - веналарда тромбоз). • Умумий сабаб, 3) қоннинг ивиш ва ивишга қарши тизимлари бошқарилишининг бузилиши (инфекциялар, интоксикациялар, аутоиммун касалликлар, лейкозлардаги коагулопатиялар).
ТРОМБОЗ морфологияси • Тромб одатда томир деворига эндотелий шикастланган жойда ёпишган, юзаси нотекис, бурмаланган, қаттиқ, қонга нисбатан қуруқ. Унинг шакли ва ўлчамлари юрак бўшлиқлари ва йирик томирлар ичида пайдо бўлишига қараб ҳар хил. • Тромб таркиби ва ташқи кўринишига қараб:оқ, қизил, аралаш ва гиалинли фарқ қилинади. • Оқ тромб: тромбоцитлар, фибрин ва лейкоцитлардан қон тез оқадиган артерияларда, секин пайдо бўлади. • Қизил тромб: тромбоцит ва фибриндан ташқари кўп миқдорда эритроцитлардан иборат ва қон секин оқадиган веналарда тез пайдо бўлади. • Гиалинли тромб: парчаланган эритроцит, тромбоцитлар ва преципитацияланган плазма оқсилларидан иборат бўлиб, гиалинни эслатади. МЦТда пайдо бўлади.
ТРОМБОЗ морфологияси • Аралаш тромб, қат-қат тузилишли тромб ёки ола-була тромб ҳисобланади. • Аралаш тромбнинг: бошчаси (оқ тромб), танаси ( аралаш тромб) ва думи ( қизил тромб) фарқ қилинади. Бундай аралаш тромб кўпинча веналарда, аорта ва юрак аневризмларида пайдо бўлади. • Тромб томир бўшлиғида эгаллаган жойига қараб: деворолди ва обтурациялайдиган кўринишларда учрайди. • Майда веналарда пайдо бўлган тромб ўсиб катталашиб йирик веналарга тарқалади, буни прогрессияланувчи тромб дейилади. • Юрак бўшлиқларидаги тромб қон харакати таъсирида шарсимон кўринишга киради – шарсимон тромб.
ТРОМБОЗ морфологияси • Тромб ташқи кўриниши • Микро-тузилиши: 1.фибрин, 2.лейкоцитлар, 3.эритроцитлар 3
ТРОМБОЗ морфологияси • Шарсимон тромб, юрак бўшлиғида • Деворолди тромб, митрал қопқоқча юзасида
ТРОМБОЗ морфологияси Макро-обтурацияловчи тромб, юракга кирувчи ковак венада • Микро-обтурацияловчи тромб. 1.томир девори, 2.тромб 1 2
ТРОМБОЗ оқибатлари • Тромбоз оқибатлари: яхши ва ёмон оқибатларга бўлинади. • Яхши оқибатлари: 1) асептик аутолиз; 2) тромб канализацияси; 3) тромб васкуляризацияси. • Ёмон оқибатлари: 1) септик аутолиз, 2)тромбоэмболия; 3) томирнинг обтурацияланиши. • Тромбознинг аҳамияти: 1) яхши – қон кетишни тўхтадади, ёрилган томир ва юракни тампонадалайди. • 2) ёмон – инфарк ва гангрена; бактериал эмболия ва сепсис; дарвоза венаси тромбози – портал гипертензия ва асцитга; буйрак венаси тромбози – нефротик синдромга; тромбофлебит ва флеботромбоз – ўпка артерияси тромбоэмболиясига олиб келади.
ЭМБОЛИЯ – em-ballein– томир ичига ташлаш • Эмболия, бу – қон оқимига ёт таначаларнинг тушиши ва томирларга тиқилишидир. • Эмболлар қон оқими бўйича 3 та йўналишда харакатланади: • 1) Катта қон айланиш доираси веналаридан, ўнг бўлмача ва ўнг қоринча орқали кичик қон айланиш доираси томирларига келиб тиқилади. • 2) Юрак чап қоринчаси, аорта ва йирик артериялардан, юрак, мия, буйрак, талоқ, ичак ва оёқлар томирларига келиб тиқилади. • 3) Портал веналар тизимидан жигар дарвоза веналарига келиб тиқилади. • 1) Ортоград; 2) Ретроград; 3) Парадоксал эмболия.
ЭМБОЛИЯ – турлари • Эмболия – эмбол таначалар табиатига қараб қуйидаги турларда учрайди. • 1) Тромбоэмболия • 2) Ёғ эмболияси • 3) Хаво эмболияси • 4) Газ эмболияси • 5) Тўқима ёки ҳужайра эмболияси • 6) Бактериал эмболия • 7) Ёт жисмлар эмболияси • 8) Қоғаноқ суви эмболияси
ЭМБОЛИЯ – турлари • Ўпка артерияси тромбоэмболияси (макро-)
ЭМБОЛИЯ – турлари • Ўпка артерияси тромбоэмболияси (микро-)
ЭМБОЛИЯ – турлари • Ёғли илик эмболияси (микро-)
ЭМБОЛИЯ – турлари • Ёғ эмболияси (микро-)
ЭМБОЛИЯ – турлари • Бактериал эмболия (микро-)
ЭМБОЛИЯ – турлари • Хавфли ўсма ҳужайра эмболияси (микро-)
ЭМБОЛИЯ – турлари • Ўпка артериясида қоғаноқ эмболияси (микро-)
Рис.43.7а. Роговые чешуйки, обнаруженные в ветви легочной артерии, доказывают факт эмболии околоплодными водами.